3 саҳифа. Долзарб мавзу.
«ПАРЧА КАФАНЛИ ҲОЖИ ОНА»
“Вақт ўтиши билан биров ақллироқ бўлади, биров эса каттароқ”. Асқад Мухтор.
Ҳаёт саҳнасида ўзига теккан ролни бажараётган кишиларни кузата туриб кундан кун ёши улғаяётган бўлса-да, тафаккури, дунёқараши чала- яримлигича қолиб кетаётган кишиларни ҳам кўрамиз. Ундайларга фақат ачиниш мумкин, холос. Болалари, невараларига амаллари кўзгу бўлаётган кишиларнинг айримлари, афсуски, ижобий фазилатлари билан атрофдагиларга ибрат бўлолмаяптилар. Вақт шамоли уларнинг ёшига ёш қўшяптию, ақлини тўкис қилишга ожизлик қиляпти. Ачинарлиси шундаки, ёшлар улардан ибрат олиб, улар қилган ишларни тўғри деб билишяпти.
Қайнонамнинг қилғиликлари
—Байрам арафасида қайнонамга қўнғироқ қилдим,- дейди С. Исмли аёл.- Шоша-пиша гапириб, телефонини ўчирди. Қайнонамнинг шошиб қолганидан ва атрофдаги шивир-шивир овозлардан билдимки, у ўтирган даврада эркаклар бор ва қайнонам буни билишимни истамади. Шу оилага келин бўлишимдан аввал қайнонамнинг ахлоқи ҳақида ҳар хил гапларни эшитгандим. Турмуш ўртоғим билан бир-биримизга кўнгил қўйиб, турмуш қураётганимиз сабаблими, ғийбат гапларга эътибор бермагандим. Тўйдан кейин ҳам баъзан қайнонам кунлаб йўқолиб кетар, ўзим билан ўзим овора бўлганим, қолаверса, онам “сен келинсан, келинлик ҳаддингда тур, ҳар нарсага аралашиб, овсинларинг билан ҳамма нарсани кавлаштираверма, қайнонангнинг ишини муҳокама қилаверма!” деб уқтирганлари учун қайнонамнинг хатти-ҳаракатлари мени қизиқтирмасди. Шаҳарга кўчиб келдик. Йиллар ўтиб фарзандларимиз туғилди, дунёқарашимиз ўзгариб, ўзимизга яраша ақл –тафаккуримиз тўлишди. Энди-энди қайнонанамнинг қилиқлари, ўзини тутиши ғашимга тегадиган, ҳатто қайнонам туфайли эрим билан зиддиятларга борадиган бўлдик. Сабаби оилавий тадбирларда ёки уйимизга шунчаки меҳмон бўлиб келганида қайнонам ўғлига ароқ олиб келишни буюради ва 8- 4 ёшар ўғил-қизимнинг кўз олдида эрим билан пиёла чўқиштириб ичкилик ичади. Қайси куни қизчам пиёлага шарбат қуйиб акаси билан чўқиштириб ичяпти. Наҳотки, бу аёлнинг ёши улғайиб, ақли кемтиклигича қолган бўлса? Қариси бор уйнинг фариштаси, париси бор деган гапларни эшитсам, қайнонамни ўйлайман. Элликдан ошган, нари дунёси бери дунёсидан яқин аёл ичкилик ичган, ножоиз йўлларга юрган ўғилларини тўғри йўлга бошлаш ўрнига уларга шерик бўлиб бўлиб чикилик ичса, ҳатто зинога қўл урса... Бунга қандай чидаш мумкин?! Худо кечирсину, баъзан ўзимдан ҳам, ота-онамдан ҳам хафа бўлиб кетаман-да. “Шуни севаман, шунга тегаман” деганимда ота-онам “у боланинг насл-насаби бизга тўғри келмайди”, деб мени йўлдан қайтаришмабдиям. Энди бир умр фарзандларимдан хавотирда яшайман...
Мулоҳаза: Инсон хатолардан покланмаган ва у янглиш қадамларидан дарс олиб яшашга маҳкум қилинган. Бироқ чеҳрасига йиллар нақши- ажинлар тушган, сочларига ҳаёт машаққатлари оппоқ из қолдирган кекса ёшли инсоннинг хато қилиши... Билмадигу, ёши улуғ инсонга нисбатан “хато” деган сўзни ишлатишнинг ўзи ноқулай экан. Ақл бошда эмас, ёшда дейди, бундайларга ишора қилиб доно элимиз.
Воқеа: -Аёлларнинг бир маърака-тадбирида оқ рўмолларни ташлаб, ҳамманинг ҳавасини келтириб, давра тўрини нурафшон қилиб ўтирган нуроний онахон мақтандилар:
- Мен кафанлигимга оқ парчадан олиб қўйдим!..
Даврадаги аёлларнинг оғзи ҳавасу ҳасаддан ланг очилди. Бир пасда шивир-шивирлар бошланди. Гап эгаси эса атрофидагиларга кибр билан бир – бир кўз ташлаб қўйди. Унинг қарашларида "Кўриб қўйларинг, мен нималарга қодирман!?” деган истеҳзо зоҳир эди. Ҳартугул даврада тили ўткирроқ, мулоҳазали бир аёл ўтирган экан:
- Ҳа-а, қуллуқ бўлсин, парча кафанлик!- деди у валломат аёлга синовчан тикилиб.- Сурпга сиғмас экансизми, холапошша?!
- Бе-е,- деди парча кафанлик соҳибаси,- мендек аёл, мендек инсон, беш ўғил, уч қизнинг онаси, уч марта Ҳаж зиёратига бориб келган Ҳожи она ҳамма қатори оддий сурпда кўмиладими?..
Давра тўрида ўтирган “парча кафанли Ҳожи она”га кулгидан оғзини йиғиштиролмай истеҳзо билан тикилган, саккиз фарзандининг даврида уч марта ҳажга борганига ҳавас билан термулган, етмиш йил мобайнидаги ҳаёт талотўпларию, уч марталик Ҳаж зиёрати чала-ярим ақлига, думбул фаросатига наф бермаган аёлга нафрату ачиниш билан қараган нигоҳлар қоришиб кетди...
Мулоҳаза: Ёшларга манманлик, кибру ҳавонинг гуноҳ эканини, ортиқча ва беҳуда сарф-харажат исрофлигини тушунтиришга маънавий ҳуқуқи бор, орқасидан ёш-ялангни эргаштира оладиган кекса аёлнинг рафторию афт- ангори эди бу. Турмуш мушти, ҳаёт аччиқ-чучугини тотган, йўқчиликни ҳам, тўкинчиликни ҳам кўрган, ўғил уйлаб, қиз узатиб, фарзандлари олдида қарзидан қутулиб, ибодатга юз тутган аёлнинг бу фалсафаси ёшларга қандай таъсир кўрсатиши ҳақида ўйлашга юрак бетламайди...
***
Атрофдагилардан “Раҳматли бобом бунақа дердилар”, “Бувим ундай дердилар” деган катталардан олган танбеҳга ўхшаган ўгитларни эшитганимда, биздан кейинги авлод кекса яқинларининг қайси амалини эслар экан, дея ўйга ботаман...
Хотима
Анча йил аввал устоз ҳамкасбларимиздан бири “Ёшлар бирор бир хатога йўл қўйишса, шак-шубҳасиз бу хатога катталар ҳам айбдор бўладилар” деган мазмунда гапирганларида, жумла моҳиятини узоқ мулоҳаза қилгандим. Менимча, энди ўша суҳбат мағзини чақаётгандекман. Катталарнинг ёшлар олдидаги масъулиятини унутишга, ёшларнинг кўз ўнгида гуноҳ қилишга ва адашишга маънавий ҳақи йўқ экан.
Умида АДИЗОВА

Комментариев нет:
Отправить комментарий