2 саҳифа. Ижтимоий муамсоларимиз тилга киргагда...
«800 миллион доллар, ёхуд миллиардлар кимга хизмат қилмоқда?»
Обиджон Латипов
Айтишларича, бировнинг пулини санаш одобдан эмас экан. Лекин ўша пуллар бировники бўлмаса-чи..? Кўпчиликка тегишли бўлса-чи? Муҳокама қилиш мумкин бўлса керак.
800 миллион доллар пулни унча-мунча бой одамнинг кўриши тугул, тасаввур этишига ҳам қийналса керак. Оддий одамни тушига ҳам сиғмайди бу сумма. Шунинг учун тушунарлироқ нарсаларда тасаввур этиб кўрдим:
800 000 000$ - бу 100-та мукаммал жиҳозланган олий ўқув юрти дегани;
800-та замонавий шифохона дегани;
1000-та тўлиқ жиҳозланган поликлиникалар дегани;
2000-дан ортиқ янги қурилган боғча ва мактаблар дегани;
10 мингдан ортиқ сўнги талаблардаги спорт иншоотлари дегани;
Барча ҳудудларда йўналишлар бўйича ҳудудий бошқармаларни ўзида бирлаштирган, компакт, замонавий иш юритувчи оператив давлат идоралари дегани;
Арзимас ойликка ишлайдиган бюджет ташкилотлари ходимлари маошини реал ҳаётга мутаносиб даражага кўтариш имкони дегани;
20 мингдан ортиқ янги уй-жой дегани;
10 мингдан ортиқ масжид ва мадраса қуриш дегани;
Меҳнат муҳожирларини она ватанига қайтишига имкон берувчи минглаб завод ва фабрикалар дегани;
100 минг ночор беморларни даволаш имкони дегани;
Халқаро талаблар асосида тамирланган шаҳар ва қишлоқ йўллари дегани.
Хуллас, ижтимоий соҳадаги халқимиз кундалик ҳаётида дуч келаётган муаммоларни ечими бу пуллар. Қизиқ, шунча пул қандай қилиб милионларга нафи тегиши ўрнига, БИР КИШИнинг қўлида жам бўлиб қолди? Бундай БИР КИШИлардан яна нечтаси бор? Улар қанчадан «жамғаришган»? Нега шу миллиардлар керакли паллада халққа, эл-юрт корига ярамади (ёки ярамаяпти)? Нега давлатимиз равнақи учун хизмат қилмади?
Асли ватан хоинлари шулар эмасми? Халқни нонини туя қилаётганлар шулар эмасми? Уларнинг қанчаси ташқарида, яна қанчаси ичкарида юришибди? Ҳамтовоқлари кимлар (миллионларни бир ўзи ўзлаштирмаган бўлса керак)? Ҳомийлари («танкаси», «кришаси») ким? Бу «ТАДБИРКОР»лар қандай «тадбиркорлик» билан ортиришган бу бойликни? Ўқитувчи, шифокорлар ва хизматчилар арзимас ойлигидан ўн икки ой солиқ тўлайдилар, булар-чи, давлатга қанча солиқ тўлаган, ўз «тадбиркорлик» фаолиятида ортирган миллиардлаб долларларидан?! Нега доим «даромад»ларини оффшор ҳудудларда, шубҳали номлар остида сақлаганлар (сақлайдилар)? Нималарни фош бўлиб қолишидан қўрқишади? Нега ўзлари ҳам дунёни қаерларидадур санғиб юришади? Доминиканда нима бор? Бу нобакорларни фаолиятига бугунги кунда чек қўйилганми ёки барчаси ҳали-ҳануз давом этяптими? Бугунгиларининг миси чиқиши учун яна 25 йил кутиш керакми? Қачонгача 32 миллионли халқ ҳисобига бир ҳовуч ноинсофлар кун кўради? Давлат буларга қарши кураша олмайдими ёки шуларни ўзи ДАВЛАТми? Ёки «танкаси» давлатдан ҳам кучлими? Электр ёки газдан қарздорларни эфирларда шармандасини чиқариб, туғилганига пушаймон қилдираётган «мард» журналистлар қаерда? Сизлар фақат буюртма бажарасизларми? Нима учун коммунал тўловларни вақтида тўлай олмаганларни сал кам халқ душманига тенглаштирадиган матбуот ва телеижодкорлар бу борада лом-лим демайди?!
Юқоридаги аччиқ саволларга жиддий жавоблар топилиши керак. Шунда хориж банкларида музлаб ётган миллиард долларлар Ўзбекистон иқтисодиётини ривожига хизмат қилади. Буюджетга барака киради. Оқсаб ётган соҳалар ўнгланади. Оддий одамлар ҳаёти яхшиланади. Қайсики умумий бойлигимиз ҳамма учун фойда бера бошлайди, бир гуруҳ юлғичлар учун эмас.
Бугун олиб борилмоқчи бўлган кенг кўламли ислоҳотлар, давлатчилигимизни мустаҳкамлаб, жамиятда қонун устуворлигини таъминлаб, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатланишини кўзда тутар экан, юқоридаги ҳолатларга кўз юмсак, вақт ўтгач яна «аттанг» деб қоламиз. Зеро, президент бошчилигида халқимиз, юрт иқтисодини кўтариш, фуқаролар турмушини яхшилаш учун тиним билмай машаққат чексада, тешик тоғорани тўлдириб бўлмайди. Бу еб тўймас нобакорлар ўнг келган жойда халқ мулкини, буюджетни «туя» қилаверса - биримиз икки бўлиши даргумон...

Комментариев нет:
Отправить комментарий