четверг, 19 января 2017 г.

10 саҳифа. Қисқа пост ва ҳикматлар.


 Кимнинг ғам-қайғуси ва ташвишлари кўпайган бўлса, "Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳ" калимасини кўп айтсин!

Ибнул Қоййим роҳимаҳуллоҳ
*****

Битта ахмоқ билан бахс - ўнта олимдан кўпров кучни олиб қўяди. Бу жараённи бекорга ҳам каптар билан шахмат уйинига қиёслашмайди.

Мирзиёд Мирусманов
*****

Ҳаётда ҳеч қандай мақсадингиз бўлмаса, унда сиз мақсади бор одам учун ишлашга мажбурсиз!

Зафар Арслонов
*****

Мексикада тунги клубда отишма бўлибди. 5 киши ўлган, 15 киши яраланган. Лекин бу террористик акт эмас дейиляпти. Сабаби ҳужум қилган шахс мусулмон эмасда. Агар бирорта араб ёки бошқа миллатга мансуб мусулмон бўлганда ҳозир ҳамма террорчилик деб ваҳима қилаётган бўларди. 2015 йилнинг 17 июнь куни Чарлстондаги қора танлилар черковига ҳужум қилиб, 9 кишини отиб ўлдирган оқ танли болани ҳам биров террорчи деб атамади. Яқинда ўша бола ўлим жазосига ҳукм қилинди. У қилган ишидан пушаймонмаслигини айтди. Оила аъзолари ҳам «У ўзи тўғри деб билган ишни қилди. Уни тўғри тушунишга ҳаракат қиламиз.» дейишди. Қисқаси, терроризмниг китобларда ёзилган таърифлари ишламай қолганига анча бўлган.

Аловуддин Али
*****


Биз ақлан етук, лекин жисмонан заиф кадр етиштирмаслигимиз учун ўқув юртларида ҳеч ёқ иситиш, жилла қурса, ёритиш тизимини мустаҳкамлашимиз керак. Ўқувчиларга печка қурдириб, ўтин келтириш билан иш битмайди. Тутунидан ўпкасига зарар...

Баҳодирхон Элибоев
*****

Тушимми ёки ўнгим?

Ўзбекистонда янги иш ўринлари ташкил қилишга оид топшириқни бажарган ҳокимларга уларнинг ойлик маошининг 15% и миқдорида қўшимча ҳақ тўлаш, топшириқни бажармаганлар ойлигидан эса – 15 % ушлаб қолиш таклифини Вазирлар Маҳкамасининг 14 январь куни бўлиб ўтган кенгайтирилган мажлисида Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев киритгани тўғрисида nuz.uz сайти хабар қилди.

Айтилишича, ҳокимларнинг биринчи ўринбосарларига нисбатан ҳам худди шунга ўхшаш – 20% лик мукофот ва жазо таклиф қилинган.

Ўзбекистонда давлат мулозимларининг, хусусан, ҳокимларнинг ойлик маошлари тўғрисида маълумотлар очиқ манбаларда эълон қилингани тўғрисида маълумотлар йўқ.

Умрим бино бўлиб ҳокимларнинг ойликка яшашини тасаввур қилмаганман? Ёки мен адашаяпманми?

С. Толибов
*****

Бир куни Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг онаси уни «Ҳой Абу Ҳурайра!» деб чақириб қолди. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу «Лаббай!» деди, бироқ «Лаббай!» деганда овози онасининг овозидан бироз кўтарилиб кетганини сезиб, истиғфор айтишга ўтирди. Кейин бозорга бориб, иккита қул сотиб олиб, мана шу гуноҳига тавба сифатида уларни Аллоҳ йўлида озод қилди…
Энди ҳар биримиз ўзимизнинг ҳолимизга бир назар ташлайлик-чи…
*****

Мен ҳаётда яхши танийдиган ёмон инсонлар, Фейсбукда жуда яхшилар...

Содиқ Содиқ
*****

Бир оқила аёл айтган экан: Аллоҳнинг ғамхўрлигидаги юзи ёруғ тўртинчи хотин бўлиш, шайтон ҳомийлигидаги қоронғи ҳаётда маҳбуба-ўйнаш бўлишдан яхшидир.
*****

Баъзилар сенинг уларга қилган яхшилигингни инкор қилсалар, хафа бўлиб, оғринма! Чунки, кўчаларни (кечалари) ёритадиган чироқлар ҳам кундузлари эсдан чиқарилади.

Араб ҳикмати

Комментариев нет:

Отправить комментарий