18 саҳифа. Чиқиш олдидан.
«0,25% Робин Гуда»
Рустам Капгир
Пастки қаватдаги Марта опанинг ташаббуси билан биз ижарадаги квартирамиздан ҳайдалдик. Чимбой маҳалладан, шундай сув ҳавзасининг рўпарасидаги ҳовлилардан бирига кўчиб чиқдик. Уй эгалари билан битта ҳовлида яшаяпмиз. Атайлаб ижарага студент қўямиз деб уйининг ёнбошидан алоҳида иккита хона кўтарган. Отоплениясифат нимадир киритган. Қисқаси бундан баттари фақат Олмалиқда ижарада яшаганимда бўлган эди. Эслашни ҳам хоҳламайман… Уйимизни эгасининг бир қизи, икки ўғли бор. Эри йўқ. Ёши элликлар атрофида, катта ўғли бизлар қатори. Қизи эса эрдан қайтиб келган. Эшитишимизча нотоғри қадам босармуш. Холанинг(домахозайкамизни исми икки обзатс жойни эгаллагани учун хола деб чақирамиз) томи бироз кетган. Тонг отмасидан бақириб юрадимиэй, кечаси билан қитир-қитир қилиб ошхоналарда тимирскиланадимиэй, ўзига-ўзи гапириб сўкинадимиэй…
-Чўмич сиз билан қачондан бери танишмиз?
-Бир-икки йил бўлиб қолди менимча.
-Ровна икки йил бўлди бугун, сиз билан танишганимдан хурсандман Чўмич.
-Ўша танишган кунимизга ланатлар бўлсин.
-Нега? Мендан норозимисиз?
-Сизнинг машнақа хурмача қилиқлариз, дуторни кўтарволиб “На бўлди нигорон…”деб ҳиром айлашлариз бўлмаганида ҚораҚамишда иссиққина квартирамизда яшаётган бўлардик.
-Бу ернинг нимаси ёқмаяпти сиз? Қаранг тоза ҳаво, кенг ҳовли. Мен сизга айтсам мана шунақа шароитда ижод қилсангиз илҳомиз жўшиб кетади.
-Эээ ўша илҳомни энасини… Кунига икки марта ҳожатга борсангиз простатит бўлиб қайтиб келасиз. Ҳамма жойиз шаққиллаб қолади. Ану холайзнику айтмай қўя қоламан. Бугун тонг отар отмас бақириб юрибди, софи азон айтаяпти деб ўйлаб трубани устига исиши учун қўйилган баклашкадаги сувни кўтариб таҳорот олгани чиқиб кетибман. Мана бу кўрпачаларнинг кирлигини қаранг, устидаги покривали унданда яғири чиқиб ётибди, кўрпадан оғир.
-Вечна нимадандир норосиз Чўмич. Шуларни ўраб битта пакетга солиб қўйинг, бирор кун ювдириб келаман. Ундан кўра шукур қилсангизчи…
Энди панд-насихатни бошлаётган эди, ташқаридан бақир-чақир овоз эшитилиб қолди. Шошиб чиқсак, Хола иккита ўғли билан дарвозани олдида турволиб ичакарига киришга уринаётган мелисага тўсқинлик қилишяпти.
-Ҳеч ким йўқ бизни уйда, ҳеч қанақа талабаларни ижарага қўймаймиз.
-Гражданжа ичкарига киришимга ҳалақит берманг.
Чўрт возми овоз таниш. Бунақа овоз эгаси Ўзбекистонда фақат битта одамда бор-маёр Қодировда. Сардор Мамадалиевни овозини Шоҳжаҳон Жўраевникига кўпайтириб, Кинотеатр каналида дублажларда ишлайдиган одамнинг овозига бўлиб юборсангиз ҳудди шунақа бемаза нарса чиқади.
-Хола у бизни меҳмон,-деди Капгир.
Хола билан ўгиллари аланг-жаланг қараб маёрни ичкарига киргазиб юборишди.
-Хуш кўрдик ўртоқ Қодиров.
-Кўрадиган ҳеч нарса йўқ Капгир. Ёрдам бермасангиз бўлмайди, ишдан ҳайдаладиган аҳволдаман.
-Қани ичкарига кирайлик, бафуржа ўша ерда гаплашамиз…
-“Қора каламуш” яна пайдо бўлибди,-деди ранги оқариб кетган маёр.
-Мен бу иш билан шуғулланмайман. Ўтган йили шу ишни менга топширинглар деганимда ўртага тушгандингиз “ўзимиз ҳал қиламиз”деб. Эндичи? Боринг ўзиз эпланг.
-Илтимос Капгир. Шунча йиллик қадрдонлигимиз ҳаққи.
-Йўқ дедимми-йўқ!
-Капгир ахир шу ишни ечмасам мени ишдан бўшатишади. Пенсияга чиқишимга икки йил қолганда ҳайдалиб кетмай, жон Капгир. Прокурор ҳоли-жонимга қўймаяпти…
-Қайси прокурор?
-Валижонов.
-Нихху… себе. Шахсан Валижоновни ўзи шуғулланяптими? Намунча бу “Қора каламуш” пайтаваларингга қурт тушурмаган бўлса?
-Бир хафтада учта ўғирлик. Ҳаммаси прокурорларнинг уйи. Қимматбаҳо тақинчоқлар, пуллар ўғирлаб кетилган. Юқорини буйруғига кўра Валижоновни ўзи шуғулланяпти.
-Хўп, сизларга “Қора каламуш” тўдаси ҳақида нималар аниқ?
-Бизнинг билганимиз улар фақат ўғирлик қилади. Уч ёки тўрт кишидан иборат. Ичида бўйи узун малла сочли йигит ҳам бор. Буни сўнгги жабрланувчининг хизматкори айтди. У гувоҳ босқинчлардан бирини кўришга улгуриб қолган экан.
-Демак, ишни ўша сўнггисидан бошлаймиз экан-да, қани ўша жабрланган бойвуччаларнинг манзилини берингчи.
-Мана,-маёр адреслар ёзилган вароқни узатди,-Балки, мен ҳам сизлар билан борарман, ёрдамим тегиб қолар.
-Сизни биз билан бўлмаслигингиз кўпроқ ёрдам.
Капгир иккимиз йўлга чиқдик. Изғирин совуқ бўлишига қарамай манзилга пийода борадиган бўлдик. Чунки бизга керакли инсон Чиғатой бозорчасини орқа тарафида яшар экан. Пийода ўн минутлик йўл.
-Капгир нега айнан “Қора каламуш” деб ном қўйишган улар?
-Каламушлар икки хил бўлишини биласизми Чўмич? Қора ва жигарранг. Бизни давримиздаги каламушлар жигарранг, қоралари эса анча йиллар олдин қирилиб кетган. Қора каламуш жигарранггига қараганда анча чидамли бўлган, ўрта асрларда вабони ҳам айнан шу тури тарқатган. Уларни маркумуш билан ҳам захарлаб бўлмайди, думини оғзига тиқиб захарни қайта чиқариб ташлайди.
-Бутун бошли шаҳар мелитсияси уларни қидирмоқда. Менимча, улар уже қочиб кетишган.
-Қаерга ҳам қочарди. Эндигина учта ўғирликни бажаришган бўлса, тўрт кишига бу пуллар қанчага ҳам етарди. Икки ойдан кейин яна бошмалтоғини бурнига тиқиб ўтирмаслик учун анча пул ғамлашлари керак ахир.
Гаплашиб манзилга бирпасда етиб келдик. Энди уйни кўрсангиз, эҳҳе… Уй эмас, ЎЙ-де! Уч қават миниралка қилинган иморат, дарвоза пултда очиладиган, томорқасига ишлатилган темир решоткани пулига битта уй қурса бўлади. Қисқаси тортга ўхшайдиган уй-да… Домофнни босдик, ичкаридан аёл киши жавоб берди. Нима мақсадда келганимизни айтганимиздан сўнг эшик очилди. Бизни уйни хизматкори кутиб олди. Уй эгалари дам олишга чет элга кетишган эмуш.
-Сизга ўғрилар борасида бир-иккита саволим бор. Шуларга тез-тез жавоб берсангиз ишимиз осон битарди. Демак, ўғрилар неча киши эди?
-Менимча, тўрт киши. Аниқ билмайман. Фақат биттасига кўзим тушди, бўйлари узун, малла сочли йигит эди. Бошимга ваза билан уришганига қадар фақатгина шуни кўришга улгурдим.
-Уйдан нималарни ўғирлаб кетишди?
-Хонимнинг(уй бекаси) тилла буюмлари билан сейфдаги пулларни олиб кетишибди.
-Сейфни кўрсак бўладими?
-Мен сейфни айнан қаердалигини билмайман, фақат хўжайиннинг хонасида эканлигини маълум.
-Ўша хонага кирсак бўладими?
-Хонани қулфлаб кетганлар. Калити эса ўзларида.
-Тушунарли, сиз билан гаплашадиган нарсаларимиз кўпга ўхшайди, бизга қайноққина кўк чой дамлаб кела олмайсизми, илтимос. Бафуржа суҳбатлашар эдик.
“Жоним билан” деб чиқиб кетди. Капгир умрида кўк чой ичган эмас, фақат қора чойини ичади. Бундан келиб чиқади-ки, у бир нимани ўйлаган. Тушунгандекман. Ўзи шаҳарда кўпчилик қора чой ичади, кўк тез “югуртира” даб ўйлашса керак-да. Хизматкор кўч чойни топгунича вақтимиз бор.
-Юринг Чўмич, сейфни бир кўздан кечирайлик…
Даҳлиз орқали юриб лакированний катта эшик олдига келдик. Эшикка “Эгамжонов Рустам Жўнибекович” деб ёзиб қўйибди.
-Манабу галварсни қаранг Чўмич, ўз уйигдаги хонага ҳам шунақа ёзасанми, бу ер сенга идорамиди? Буларга исм-очество билан мурожат қилишлари ёқади-да. Ҳеэ ўргилдим. Умуман олганда давлат идораси ходимларининг исм-фамиляси эшикка ёзилмаслиги керак. Бу таниш-билишчиликка қўйилган биринчи қадам деб биламан. Ичкарида ким ўтиришидан қатъий у давлат хизматида, палончи пистончиев эмас.
Капгир чўнтагидан шу пайтгача бир тийинлик фойдаси тегмаган иккита шпилкани олди. Ўлай агар шу маҳалгача бирорта эшикни шпилкада очолгани йўқ. Шундай бўлса ҳам яна синаб кўрмоқчи. Нимадир шарқ-шурқ этди. Қойил, Капгир уддалади.
-Кўрдингизми Чўмич, ҳаракат қилсангиз гўрадан ўрик пишур.
Ичкарига кирдик. Ану “Соҳибжамол ва Махлуқ” мултфилимини кўрганмисиз? Ўшанда Махлуқни кутубхонаси бўлади, бу ер ҳам салкам ўшандай экан ўзиям. Китоблар дахх…дахшат кўп. Булгаков, Достоэвский, Пушкин, Марк Твен, Теодор Драйзер, Гогол, Шекспир, Аҳад Қаюм, Петрарка, Толстой… тўплам-тўплам китоблар чиройли қилиб жавонларга таҳланган. Бир тарафа энциклопедиялар, бир тарафда кодекслар…
-Киноларда сейф китобларни ортига яшинган бўлади, шунча китобнинг ичидан топа оламиз деб ўйлайсизми?
-Каллани ишлатиш керак Чўмич. Демак, сейф китобларни ортида бўлса, битта муаллифнинг тўпламлари бўлиши керак, бу ерда ҳаммаси тартиб билан жойлаштирилган. Энциклопедия ва шунга ўхшашлар туркум китоблар бўлмайди, чунки биринчи навбатда ўшалар одамни ўзига жалб қилади.
-Демак, Толстой!
-Нега айнан Толстой?
-Чунки унинг асарлари кўп, ҳам ҳар бири асари 4-5 катта томлардан иборат.
-Фиклашингиз ёмон эмас, лекин Толстойни ҳам аксарият одамлар севиб ўқийди, китоби тез кўзга ташланади.
-Унда ким?
-Аҳад Қаюм. Қаранг Толстой асарлари турган полканинг тагидаги қаторга.
Ростдан ҳам Аҳад Қаюм экан. Шунча, минг-минглаб дурдона асарлари бор одам машнақа одамни шеърларини ўқиши жуда ғалати. Капгир фикримни ўқиди шекилли:
-Ўқимайди, унинг китобларидан маскировка сифатида фойдаланади.
Ростдан ҳам Қаюм китобларини сурсак, ортидан сейф чиқиб келди. Энди бу палакатни кодини топиш керак. Бу сейфни прокурор жаноблари охирги марта қовурдоқ еган қўллари билан очганми дейман, кнопкалари ёғ бўлиб ётибди.
-Ёғни кўряпсизми Капгир?! Учта сонда аниқ билиниб турибди. Бундан келиб чиқадики код уй эгасининг туғилган йили бўлиши, ва у сонда иккита бир хил рақам бўлиши мумкин.
Капгир тап этиб 1966 сонини терди. Очилди ҳай. Энг қисқа сейф очиш учун кетган вақт маши бўлса керак. Сейфни ичини очдик, пулларни кўриб жағим очилиб қолди. Почка-почка доллорлар, сўм ўлгурдан битта дона ҳам йўқ. Яна ҳар хил қоғозлар.
-Капгир ҳалиям бояги фикриздамисиз?
-Қайси фикрим?
-Ўғрилар учтагина одамни талаб қочиб кетмайди дедиз-ку, бу пулни оладиган бўлса, бир умр кайф-у сафо қилиб яшаса бўлади-ку.
-Демак, улар сейфни топа олишмаган. Унақада хизматкор қайси сейф ҳақида гапирди?
Тезда ҳаммасини жойига қўйиб,( ҳа, ҳа ишонинг бир тийин пулига тегинмадик. Ҳаромдан ҳазар қиламиз ахир) ортга, меҳмонхонага қайтдик. Хизматкор қиз чойни дамлаб келяпти экан.
-Тезда Қодировга телефон қилинг,-деди Капгир.
-Счотим ўчиб қолган эди, ўзизни телефониздан қилсангиз бўлмайдими? Мени “Артел”им бузилиб ётибди. Гаплашсам пиқ-пиқ деган овоз эшитилади. Хизматкор қиз, менда cликc бор эди деди.
-Ойликни пластикда оласизми?-деди Капгир.
-Ҳа, хўжайиннинг фирмалари бор. Ўшани хисобидан пластиc картага пул ўтказиб беришади. Кейин уни 15%га нақд қилиб оламан.
Илтимос қилиб, беш минг хисобимга ўтказдим. Қодировга қўнғироқ қилдик.
-Ало, мен Капгирман. Олмазор туманида яна нечта прокурор яшайди, шуни менга тезда билиб беринг, тезда!..
Бир пиёладан чой ичиб бўлмасимиздан Қодиров телефон қилиб, яна иккита прокурор яшашини ва унинг уй манзили ҳамда телефон рақамларини берди. Капгир рақамлардан бирини терди.
-Ало, бу подполковник Юнусовни уйими? Илтимос уйларингизга кимдур келса, эшикни очмай туринг, биз тез орада етиб борамиз-деб огоҳлантирди. Кейин иккинчи рақамни тера бошлади.
-Ало, бу Капитан Ғуломовни хонадоними? Нима? Ало?
-Нима бўлди Капгир?
-Йўқ, бу ер бассейн деб ўчириб қўйишди.
Қайтариб қилиб ҳам туша олмадик.
-Чўмич отланинг тез, Қодировга югуринг, мен прокурор Ғуломовникига чопаман. Менимча ўғрилар уникига тушишган.
Доимгидек мен Қодировга, Капгир эса жиноят жойи қараб кетдик. Қодировга нима бўлганини тушунтириб, у бошлиғига рапорт бериб, бошлиғи унга рухсат бергунича, анча вақт ўтди. Ҳиндистон полициясига ўхшаб Ғуломовнинг уйига кечикиб бордик. Ростдан ҳам уйни ўғри уриб кетгани шундоқ билиниб турар эди. Ҳамма нарса сочилган, оёқ излари… Уйда Ғуломовнинг кичкина ўғли бор экан холос.
-Бўйлари узун, қирра бурунли одам келмадими?,-деб сўрадим мен.
-Капгир амакими?
-Ҳа, ҳа, қаерга кетди ўша амаки?
-Уни ўғрилар бир уриб хушидан кетгазиб олиб кетишди.
Қодиров иккимиз бир-биримизга бақрайдик. Энди нима бўлади?
Кечга қадар нима қилишимизни билмай идорада ўтирдик. Наҳотки Капгир қўлга тушган-у уни ўлдиришган бўлса, лекин бундан уларга нима наф? Капгирни тириги ҳам ўлиги ҳам бировга керак эмас бўлса… Шунақа ҳаёлларга берилиб ўтирар эканман, телефонимга смс келиб қолди. Яна МЧС бўлса керак, шу МЧСга ишга кирганлар фақат смс ёзиб ўтирса керак деб ўйлайман. Йўқ, скритий номердан экан: “Чўмич, уйдаги бор пулларни олиб Беруний метро бекатига соат 8:15 гаолиб кеэлинг, бўлмасам мени ўлдиришади. Капгир”. Демак, Капгирни пул эвазига қўйиб юборишмоқчи, лекин қайси пул?..
Қодиров ва унинг тезкор гуруҳи метро атрофини эгаллашди. Мен соат 8:00 да етиб бордим. Қодиров мўйлов қўйволиб бекат олдида морс сотиб ўтирибди, ёрдамчиларидан бири “доллар, российский, пластик обнал қиламиз”деб бақиряпти, яна биттаси “МедГородок, ИбнСино, роддом” деб таксичи бўволибди.
Fozilbek Yusupov:
Соатга қарадим, вақт бўлди. Талабалар метродан оқиб чиқа бошлади. Миллий ҳамда Техника университети битта жойда бўлгани учун талабалар жуда кўп. Ахир ҳар бирида 11 мингга яқин йигит-қизлар ўқийди. Жиноятчилар бекорга бу ерни танлашмаган экан-да, қанча одам гавжум бўлса, шунча беркиниш осон. Кимдир белимга ўткир нарса тиради (ҳарқалай пичоқ эди деб умид қиламан). “Жим ортимдан юр, анави шерикларингга имо қиладиган бўлсанг, сени ҳам дўстинг ҳам ўлади”,-деди. Қўлимдаги “Алокозай” пакетини тортиб олиб йўл четида кутиб турган мошинаси томон югуриб кетди. Эшикни очиб ичидан кўзи боғланган Капгирни туширди-да, ўзлари жўнаб қолди. Югуриб бориб Капгирни кўзи билан қўлини ечдим.
-Капгир яхшимисиз?
-Чидаса бўлади. Нега уларни қўлга олмадиларинг? Тезкор гуруҳ қани? Тайёр турса бўлмайдими?
-Тезкор гуруҳ тайёр эди, фақат улар сезиб қолишди.
Капгир билан метро бекати томон юрдик. Морс сотувчининг олдига бориб:
-Салом Қодиров?
-Ие, Капгир яхшимисиз? Қачон қўйворишди, мени қандай таниб қолдиз?
-Қайси гаранг қишни кунида морс сотади ўртоқ маёр? Манабу “доллар, российский” деб бақираётган ҳам сизлардан бўлса керак?
-Қаердан билдингиз?
-Ўў довдир, ҳеч бўлмаса формасини алмаштириб олса ўладими бунингиз.
-Демак, шундан хитланиб қолишибди-да.
-Йўқ бундан эмас.
-Унда нимадан?
-Анави дарахтни тепасида снайпер кўтариб турган одамиздан. Қайси калла билан уни бу ерга чиқардиз. Қишни куни яшил кийимда маскировка қиладими? Бунинг устига бу дарахт йўлни ўртасида турган ягона дарахт бўлса…
-Бўлди Капгир асабийлашманг, муҳими соғ-омонисз, уларни эса албатта ушлаймиз,-дедим мен.
-Менимча, энди ушлай олмасак керак. Улар сиздан пулни олиб шаҳардан чиқиб кетишмоқчи. Айтганча, мени қўйворишлари учун қанча пул бердингиз?
-Ҳеч қанча. Уйдаги бор пулни олиб чиқинг деган экансиз. Уйда 22 минг 800 сўм пул чиқди. Резинкага ўраб чўнтагимга солиб олиб келгандим, кейин уйда кир покриваллар солинг пакетни ҳам оволгандим, йўл-йўлакай химчисткага ташларман деб. Ану галварс шу пакетни олди-да, жўнаб қолди...
Яна уйдамиз. Қодиров ҳам биз билан. Ғамгин. Ҳар дақиқа уффиллаб ўтирибди. Ичини ит кемирмоқда. Эртагача топмаса, ишдан бўшаш ҳақида аризасини ёзишига тўғри келади.
-Кўп ўйлайверманг ўртоқ Қодиров,-деди Капгир,-ҳаммаси яхши бўлади.
-Қанақасига ахир? Улар шаҳардан чиқиб кетишса тополмаслигимиз аниқ-ку.
-Мен уларни қаердалигини топгандайман.
-Қаерда? Қодировнинг кўзлари чақнаб кетди.
-Аниқ билмайман, лекин чиройли таҳминим бор. Тезкор гуруҳизга хабар беринг, бир-иккита жойни тинтиб чиқишимизга тўғри келади.
-Йўл-йўлакай қўнғироқ қилавераман, биз борверайлик.
-Майли, Чўмич сиз уйда қолинг, биз тез қайтамиз.
-Нега ахир?
-Бугун овқат пишириш навбати сизники-ку, келгунимча горох шўрва пишириб қўйин, кечаси иссиқ ётамиз. Мен тез қайтаман.
Бу Капгир билан танишганимиздан бери менсиз кетган биринчи иши. Мендан қандайдир хато ўтдимикан? Менга ишонмай қўйдимикан?.. Истар-истамас овқатга унадим. Шу горох ўлгурнинг пишиши жа қийинда, ўзиям бир ярим соат қайнаши керак. Овқат пишиди ҳам-ки, Капгир кириб келди. Хурсанд.
-Топдизлларми?
-Албатта топдим. Овқат тайёр бўлган бўлса, сузаверинг. Қорним ўлгудек оч.
Косаларга овқат қуйиб обкирдим, Капгир дастурхонни ёзиб қўйибди.
-Нима бўлди? Қаерда экан? Қандай топдизлар?
-Ҳозир овқатланволай.
Шошиб-пишиб овқатини ича бошлади, мени эса томоғимдан қил ҳам ўтмаяпти негадир.
-Эсиздами Чўмич, прокурорни уйидан Ғуломовга телефон қилганимиз?
-Ҳа, йодимда, адашиб бассейни номерини терворган эдингиз.
-Йўқ, Чўмич, мен эмас улар адашишган. Қўпол хатога йўл қўйишган.
-Қанақасига?
-Бассейн деб жавоб берган ўғри, нега биринчи навбатда бундай деди? Касса, вокзал, кафе ҳам дейиши мумкин эди-ку. Демак, у бассейни кўп кўради. Бассейнни кўп кўриш учун унга ҳар куни қатнаш ёки унинг атрофида яшаш керак, шундаймасми? Бизни ўғриларимиз шаҳарда муқим яшамаслигини хисобга олсак, улар бассейн атрофидаги хонадонлардан бирида яшайди. Ўғирликларнинг барчаси Олмазор туманида бўлганини хисобга олсак, энг катта сув ҳавзаси қаерда?
-Бизнинг рўпарамизда!
-Худди шундай.
-Лекин унинг атрофи дарахтлар билан ўралган-ку, ёзувини ўқиб сув ҳавзаси эканлигини билмасангиз, кўзга ташланмайди ҳам.
-Тўғри. Кўзга ташланиши учун баланд қаватли уйлардан бирида яшаш керак, шундай эмасми? Мени ўғирлаб олиб кетишганида, ўша кавритасига оборди, зинадан чиққунча ропа-роса 86 та зина санадим. Бу биз бешинчи қаватда бўлганмиз дегани.
-Ахир сув ҳавзасиниг атрофида камида 10 та беш қаватли бино бор-ку.
-Еттита.
-Шуларнинг ҳар бирини текшириб чиқдингизми?
-Текшириб чиқишди. Мен эмас, бу вазифани тезкор ходимлар бажарди.
-Ахир, уларни мен топдим дедингиз-ку.
-Намунча шошмасангиз Чўмич?! Улар бассейн атрофидаги беш қаватли бинолардан бирида яшаётганини билган холда, уларнинг ҳар бирига кириб-чиқишимга камида тўрт соат вақт кетган бўларди. Мен ўша квартирада кўзим боғлиқ ўтирганимда, ўғрилардан бирининг телефони жиринглаб қолди. Мусиқаси жуда таниш эди. Кейин балсам, ўзимни Артелимнинг стандарт музикаси экан. Демак, у Артел П1 телефонини ишлатган. Яқин атрофда қаердан Артел телефонини сотиб олиш мумкин? Албатта Ҳувайдодаги офисидан. Уларга қўнғироқ қилиб, охирги марта ким шу маркадаги телефонни ким сотиб олганини сўрадим. Жўнатишган рўйхатида охирги бир ойда бу маркадаги телефондан 6 кишигина сотиб олган экан. Уларнинг адресига қарадим, текширтирдим, сотиб олганлардан фақат биттаси шаҳарлик эмас экан. Билсангиз, телефон компаниялари чиқарган маҳсулоти қаерда эканлигини билиш учун маҳсус ускунача ўрнатишади. Бу албатта хавфсизлик юзасидан. Акамнинг танишлари орқали, телефон ҳозирда қаерда эканлигини аниқладим
-Тўхтанг, тўхтанг. Сизни ҳали акангиз ҳам борми?
-Буни айтмаганмидим сизга? Демак, мавриди бўлмаган. Қисқаси ўша телефон орқали уларни яшаш жойини аниқлаб, бостириб кириб, уларни ушлаб ҳаммасини чики-пики қилиб ҳал қилдик.
-Хўп, нега мени ўзингиз билан бирга олиб кетмадиз? Овқат учун қолдирмаганиз аниқ-ку.
Капгир чешер мушугига ўхшаб таббассум қилиб, чўнтагидан тўрт почка доллар чиқарди.
-Бу нима?
-Бу менинг хизмат ҳаққим.
-Уни сизга Қодиров бердими?
-Йўқ ўғрилар берди. Барча ўғирланган пулларни ҳалтага солишаётганда, тўрттасини “ухлатдим”.
-Ахир бу мумкин эмас-ку. Бу жиноят-ку!
-Шунақа дейишизни билиб олиб кетмагандим сизни. Сизнингча прокурорлариз буни ҳалол пешона териси билан топганми? Уларнинг ойлиги мактаб ўқитувчисиники билан тенг ёки кам бўлса, қаердан шунча иморатлар, тиллалар?
-Барибир, сиз нотўғри иш қилгансиз! Ахир биз хақиқат тарафдоримиз.
-Ҳақиқат ҳас билан ҳашаклардадир,
Адолат гоҳ бемор тўшаклардадир.
Хачирлар ичинда тулпорлар ҳайрон
Олдин эгар гоҳо эшаклардадир.
Биз нотўғри иш қилдик, лекин улар ҳам тўғри қилишмаяпти. Эгри қозиққа-эгри тўқмоқ!
Фозилбек Юсупов

Комментариев нет:
Отправить комментарий