17 саҳифа. Ҳикоя.
«Тоға»
Умида Адизова
Ўшанда чамаси олти ёшларда эдим. Эрта баҳор маҳали дугонам билан ўйнаб- ўйнаб қишлоқ чеккасидаги боғга бориб қолибмиз. Биз икки қизча тупроқ кўчаларда чопиб юриб, ўша боққа бориб қолибмиз. Боғ четида пахсадан кўтарилган пастаккина айвон ва битта хонача бор эди. Ўшанда у бошпанага аҳамият берганманми йўқми билмадиму, аммо, кейинчалик қишлоғимни эсласам, кўз ўнгимда ўша кўримсиз пахса бошпана, қамишлари кўриниб турган том ва энг асосийси унинг ичидаги адоқсиз МЕҲР ва ОҚИБАТ намоён бўлверади. Шундай қлиб, дугонам иккимиз ўйнаб- ўйнаб чарчаб қолибмиз-да, пастак хонага кириб омонат тўшалган намат устига чўзилиб ухлаб қолибмиз. Бир маҳал кўзимни очиб деразага қараганимни биламан, чинқириб йиғлаб юбордим. Атроф қоп- қоронғу зулмат эди. Менинг овозимдан чўчиб уйғонган дугонам ҳам зўр бериб йиғлашга тушди. Ташқарига чиқсак қуёш аллақачон ботган, ғира-шира қоронғу осмонда бирин-кетин юлдузлар кўриняпти. Шу пайт боғ ичидан бир одам келиб, бизга ҳайрат аралаш қараб кулди-да:
-Вой қақажонлар-ей, уйингдагилар сенларни қидириб юргандир, деб икковимизни ҳам ердан даст кўтариб олиб, югура кетди. Тўғриси, ўшанда қўрққанданми, қувончданми, ишқилиб нимагадир ўз- ўзидан йиғи ҳам келмай қўйди. Зум ўтмай уйимизга етиб келдик. Онам мени кўриб йиғлаганича югуриб келиб, бағрига босди. Бир ёқда дугонамнинг онаси йиғлайвериб ҳолдан тойган экан шекилли, ўрнидан ҳам туришга мажоли етмай, тинмай шукрона айтарди. Дадам ҳалиги одамга миннатдорчилик билдириб:
- Омон бўлинг тоға, сиз бўлмаганинигизда болаларимиз уйни қандай топарди,-деди. Отамнинг ҳалиги одамга "тоға" деб мурожаат қилгани учун мен уни қариндошимиз бўлса керак деб ўйладим. Унга нисбатан ўша кезларда мурғак қалбимда аллақандай меҳр туйғулари пайдо бўлди...
Йиллар ўтиб, "тоға"нинг фақат бухороликларга хос, танти-тўпорилиги, жўмардлиги, қаҳрида ҳам меҳр яширинган самимий инсонлигини англадим. "Тоға" ва унинг аёли менинг энг яқин кишиларимга айланишди. Уларнинг қалбидаги чексиз садоқат, муҳаббат ва меҳр тафтини ўшандан кейин ҳеч кимда кўрмадим...
*
Тоға. Қишлоқда ҳамма бобомни шундай атарди. Аёлларини “бибижон” дердим. Уларнинг ҳайҳотдек ҳовлисида ўйнаш, бибжон билан сигир, қўй ва эчкиларни соғиш, катта дош қозонда сутнинг шопириб қайнашини томоша қилиш, қишлоқ чеккасидаги боғда ишлаётган тоға- бобомга овқат олиб бориш- болалигимда менинг энг севимли ва қизиқарли юмушларим эди. Уларнинг ҳовлиси уйимиздан уч-тўрт эшик нарида, анҳорнинг сўл томонида жойлашган эди. Мактабдан қайтдим дегунча, бибижонимнинг олдига чопардим. Ёзги таътилда эса оромгоҳни ҳавас қилмасдим. Бобомнинг боғида ўйнаш, бувим билан ўрик териш, меваларни офтобда қуритиб қоқи қилиш энг зўр шароитли оромгоҳдан афзал эди. Бувим онам учун ҳам сирдош, маслаҳатгўй эдилар. Уйимизда тансиқ таом пиширилса, онам албатта бобомларга илинардилар. Мен чопқиллаб чиқиб бобом билан бувимни айтиб чиқардим. Ёки бир косада овқат олиб чиқардим. Хуллас, бобом ва бувимнинг ҳар бир сўзи, насиҳати ҳаётимда мактаб вазифасини ўтаган. Ўша кезлари меҳр, оқибат деган сўзлар унча кўп ишлатилмасди. Бироқ, бу туйғулар одамларнинг юз-кўзларида шундоққина сезилиб турарди. Ўша пайтда ҳам бола-чақа, рўзғор ташвишлари бор эди, аммо, ҳозиргидек яқинлардан дариғ тутилган меҳр учун баҳона бўлолмасди...
Ёз оқшомларининг бирида, ҳовлимиз орасидаги сўрида ўтирган катталарнинг суҳбати қулоғимга чалиниб қолди. Ўзи катталарнинг суҳбатига қулоқ тутиш яхши эмаслигини онам кўп маротаба уқтирганлар. Аммо, минг эшитмай десам ҳам, мен ухлаб ётган хона деразаси очиқ бўлгани учун, ташқаридаги овоз баралла эшитиларди. Қолаверса, айтилаётган гаплар бобом ва бибижоним ҳақида эди, қулоқ тутмай бўларканми?! Гапни, доим ваҳима аралаш ҳайрат билан сўзловчи Лутфия янгам бошлади:
- Келинжон, эшитдингизми йўқми, тоғанинг асранди ўғли Тошкентда катта олим бўлган экан?- Онам гарчи савол ўзига қаратилган бўлса-да, жавобни индамай дадамнинг оғзидан пойларди. Дадам қўлларидаги чойни бир ҳўпладилар-у секин гап бошладилар:
- Қаҳрамон ҳақиқатдан ҳам Тошкентдаги обрўли олийгоҳлардан бирида дарс беради. Профессор. Унинг тиришқоқлигини яхши билардим. Пойтахтда бирга ўқиб юрган кезларимиз, илмга меҳр қўйганини кўриб тўғриси жуда ҳавасим келарди. Омади бор экан боланинг...
- Бе...-Лутфия янгам лабини бурди- ғалати гапирасиз-да Муроджон. Омади бор эмиш. Омади бўлса, шаҳарнинг кўчасидан топган татарга уйланиб кетадими?! Ҳатто, ўзини боққан, ўстириб тарбиялаган одамларнинг ҳол-аҳволидан хабар ҳам олмайди. Ҳаромдан бўлган ўйинчини боласи-да. Бечора тоға билан янгага раҳмим келади. Шу болани деб шаҳардан бизнинг қишлоғимизга кўчиб келишган экан. Асрандилигини биров билмасин, боламга айтмасин деб, шўрликлар мусофир жойларда қолиб кетишди...-Янгамнинг гапи дадамга маъқул келмади чоғи, унинг сўзини бўлди:
- Улар қишлоғимизга бегона, қишлоғимиз уларга мусофир жой эмас, янга. Тоға билан янга қишлоғимизга келганларида мен 5-6 ёшли бола эдим. Ўшанда қадамидан ўт чақнайдиган тоға, қишлоқ чеккасидаги ташландиқ бир жойни боғ қилмоқчи бўлганини эшитган бир гуруҳ ғаламислар, уларнинг тинчини бузган экан. Йўқ , яхшилик барибир ғалаба қилади. Боғ ҳозирда бутун Қайрағоч аҳлини боқяпти... Отам раҳматлининг айтишларича тоғанинг оталари асли бизнинг қишлоқдан бўлган экан. Улар бу ерларга бегона эмас. -Дадамнинг гаплари Лутфия янгамга тариқча ҳам таъсир этмади:
- Акангизнинг айтишларича, тоғанинг ўғли Тошкентга ишга боргандан бери бирор марта ҳам қишлоққа келмаган экан. Ўтган йили туманимизда аллақандай семинар ўтказилган экан, Тошкентдан келган меҳмонлар ичида у ҳам бор экан. Шу ерга келиб ота-онаси билан кўришмай кетибди. Ахир асранди бўлса ҳам, ўғил...-дадамнинг бу сафар жаҳли чиқди шекилли, аламидан онамга бақирди:
- Ошхонанинг чироғини нега ўчирмадинг?! Сенга росту ёлғон ғийбатларни эшитиш бўлса бўлди!-Онам ўрнидан туриб ошхонага йўналди. Ортидан янгам ҳам қўзғалди-ю улар билан хайрлашиб уйига кетди. У кетгач сўрига ўрин солаётган онам дадамга секингина сўз қотди:
- Дадаси, янгам ҳам ғалати аёл-да. Шу гапларни кўча -куйда ҳам бемалол айтаверади. Тоғаними, янганими қулоғига етса яхши бўлмайди, дили оғрийди.
- Қаҳрамоннинг бемеҳр чиққанини ҳамма билади. Аммо, бирор киши янгамга ўхшаб дуч келган жойда вайсаб юрмайди. Мен Қаҳрамон Тошкентга ишга борган пайтларида қишлоққа бошқа қадам босмаслигини билгандим. Билишимча, уни болалар уйига ташлаб кетган онаси ўша ёқда экан. Ким билади, она-бола топишиб олишдимикан...-Онам дадамнинг гапларини эшита туриб оғир хўрсиниб қўйди:
- Барибир уларга одамнинг раҳми келади. Худо ҳеч бир бандасини тирноққа зор қилмасин экан...
Ўша оқшом эшитган гапларимнинг маъносини унчалик тушунмаган бўлсам-да, бобом билан бибжонимга раҳмим келиб узоқ йиғлагандим...
*
Бобом ҳамма билан гаплашавермасдилар. Доим қалин қошларини чимириб, ерга қараганларича қаттиқ - қаттиқ қадам ташлаб юрардилар. Бобомнинг ғалати одатлари бор эди. Қишлоқда биров тўйми, бешик тўйми, ёки бошқа бирор маърака қиладиган бўлса, дарров қўрадан қўйми, боғдан узумми, олмами тўёна қилардилар. Ҳеч қачон бу одатлари канда бўлмасди. Аммо негадир ўзлари ҳеч тўйларга бормасдилар. Ўша кезлари бунинг асл моҳиятини яхши тушунмаган бўлсамда, энди-энди мағзини чақиб, англаяпман. Эсимда, тўққизинчи синфни тамомлаётган кезларим, қишлоғимизда кимдир ўғил уйлантирди. Мен дарсдан қайтиб уйда ҳеч ким йўқлиги учун бибжонимнинг уйларига зинғилладим. Бир ўзим чой ичишни ёмон кўрардим. Бибижон билан овқатланиш мазза. Дастурхонда ҳамма нарса муҳайё. Шошиб -югуриб кириб борсам, бибижоним ичкариги уйда тахмондаги кўрпачаларни тушириб, сандиқни очиб йиғлаб ўтирибдилар.
- Бибижон, ассалому алайкум,-кўнглим бузилиб, бувимга зўрға салом бердим.
-Ваалайкум салом, ўргилай сендан.
-Бибижон нега йиғлаяпсиз? Сиз тўйга бормадингизми?
- Йиғламадим, она қизим. Кўзим сал оғриб қолди. Тўйга боргим келмади. Кейинроқ чиқарман.
- Булар кимники, бибижон?!- Сандиқдаги матоларни кўрсатдим.
-Буларми? Буларнинг эгаси ҳоооо узоқда.-Бибимнинг ўпкаси тўлиб йиғлаб юборди.
*
Тошкентга ўқишга боришимни эшитган бобом, чуқур хўрсинганича индамай ҳассасини тўққиллатиб кетаверди. Бибим эса, "сен ҳам бизни ташлаб кетаверасанми? Ахир сенгинага ўрганиб қолганман-ку?!" деб, ўксиниб- ўксиниб йиғлади. Мен энди ёш бола эмас, кўп нарсага ақли етадиган 18 яшар қиз эдим. Тоғанинг бефарзанд эканини, болалар уйидан битта ўғилчани асраб олиб бизнинг қишлоққа келганини, у бола Тошкентга ўқишга бориб бошқа қишлоғимизга қадам босмаганини, Қайрағочда уларнинг ҳеч ким йўқлигини жуда яхши билардим. Бобом — тоғанинг Тошкентда қолиб кетган ўғиллари Қаҳрамон ака татар хотинга уйланиб бола-чақа ортиргани, қайсидир институтда дарс бергани, кейинчалик ичкиликка муккасидан кетиб хор бўлганини, хотини ва болалари уйдан қувиб чиқарганию, кўча куйда, хиёбону бекатларда думалаб юрганини ота-онамнинг ўзаро суҳбатларидан эшитиб қолгандим.
*
Азим шаҳардаги талабалик даврим ҳам тугади. Ота-онамнинг, жонажон қишлоғимнинг бағрига қайтдим. Бу орада бибижонимдан айрилиб қолдим. Бемеҳр ўғлининг йўлларига кўз тикиб, илҳақ жон берибди шўрлик. Бобом қариб, мункиллаб қолган. Ош-овқати, кир-чирига қишлоқ аёллари қараб туришди. Бечора бобом йўлга кўз тикиб унсиз ёш тўкканича уззуккун бир жойда ўтиргани ўтирган. Бобомнинг боғи қишлоқ аҳли ўртасида кўп талаш бўлибди. Ҳозир уч-тўрт киши бўлиб олишган, шекилли. Шунча йиллардан бери кўринмаган бобомнинг қариндошлари, энди қишлоққа зув қатнаяпти. Уларнинг дарди 5-6та қўй-қўзида. Бобомнинг ҳеч нарса билан иши йўқ. Куну тун бибижонимнинг суратига термулиб унсиз ёш тўкади.
Бобом билан бибим ҳеч қачон бир-бирларига баланд товушда гапиришганини билмайман. Бир-бирларини жон қадар авайлашарди. Айниқса бибижоним. Бобомсиз томоғидан бир қултум сув ўтмасди...
Орадан анча вақт ўтди. Бобом ҳам бандаликни бажо келтирди. Таъзиясида қишлоқ аҳли умуман кўрмаган одамлар пайдо бўлиб, " қариндошларимиз" дейишди. Мол-мулки, ҳовли-жойини бузиб олиб кетишди. Бу воқеа Қайрағочнинг юрагини зириллатди. Қишлоқдан меҳр-оқибат ҳам тоғанинг уйи каби юлиниб кетди. Энди эрта тонгда қўшниларга қаймоқ тарқатилмайди. Энди қишлоғимизда йилнинг тўрт фаслида ҳам беминнат мева ейилмайди. Энди, биров катта иш бошлашдан олдин "тоға билан маслаҳатлашай" демайди. Энди қишлоғимиздан оқибатни топиш мушкул... Энди Қайрағочдан садоқатнинг ифори таралмайди...
Умида АДИЗОВА

Комментариев нет:
Отправить комментарий