Бу воқеа қиш кунларининг бирида содир этилган эди. Кичкина болакайлар ўз қўллари билан ясаган қорбобо атрофида шўх-шодон ҳолатда айланишар, қўшиқ айтишар эди. Шу вақт қаттиқ шамол эсди ва жуссаси деярли бир ҳовучга тенг бўлган қор ёға бошлади. Кичкинтойлар югуриб кетганларича, ўз уй-уйларига бекиниб олишди. Кўча-куйида тирик жонзот йўқ, фақат йўл марказида болалар томонидан ясалган қорбобо бор эди холос. Кўчани бир зумда қор оппоқ рангга "бўяб" ташлади. Йўлнинг ўнқир-чўнқир жойлари ҳам бир хил кўринишга етди.
Қиш зийнатининг "меҳнати" эвазига оппоқ рангни хосил этган, ичи бўшайиб кетган, фақат қарғалару хаккалар билан тўлиб-тошган жонсиз бино турарди. Бу донгдор бино ичидан жуда ёш, тўла ҳиссиётларга бой бўлган ғариб сийрат ила аёл чиқар эди. Йиғлаб, ортидан ғамини етаклаб, унинг тақдирини чизганларини лаънатлаб, қарғаб юрган бу аёл бугун шайтондан дарс олди. Ундан тўрт-беш қадам орқароқда пиёнисталарнинг дадил сўзлашишлари, хаҳолаб кулишлари бу иморатни кўкка кўтаргудек эмас. Бундаги товушлар ўзгача, бундаги ташвишлар бошқадир. Бунда дардли инграшлар ҳукмрон...
Тухмат ва иғво тошларини йиғган, номардлик ва сотқинчилик оқубатларига дош беролмаган бу ғофил банда ўз боласини, янги туғилган чақалоқни меҳрсиз, жонсиз бўлган даҳшатли бир бино ичкарисига қўйиб, ўзи эса боши оққан томонларга йўл олмоқда. Жажжигина чақалоқнинг чақириғини ҳеч ким қулоғига сингдира олмас эди. Эшитмас эди. Аёл бирин-кетин катта қадамларини ташлаб, тобора ўз боласидан узоқлашиб борар экан, ҳаёл пинжида ўзини йўқотиб қўяр эди. Орқада, аллақачон жуда узоқда қолиб кетган чақалоқ эса гуноҳларга ботган тўрт девор орасида кўз ёш оқизиб йиғлар эди...
Бу гулшан ичраки йўқтур бақо гулиға сабот,
Ажаб саодат эрур, чиқса яхшилик била от (Хазрат Навоийдан).
Бундан бир неча ой муқаддам...
- Ало.
- Эшитаман.
- Яхшимисиз? Яхши юрибсизми?
- Бўлади...
- Бугун яна текширилгани бордим.
- Хўш?
- "Хомиланг бор", дейишди.
- Демак... Мен сенга тушунтириб бергандим-ку, ахир! Шароитим йўқ! Нега тушунишни истамайсан, а? Олиб ташла, вассалом.
- Биламан, аммо...
- Нима?
- Жуда кеч, дейишди.
- ...
- Нима қиламан энди?
- Эндими? Энди, телефон рақамимни унутасан!..
*****
- Уйғон, болакай.
- Ким бу?
- Мен доимо сенинг ёнингда бўлгувчи фариштангман.
- Фариштам?
- Ҳа. Сени турли хил балолар-у, қийноқлардан асраб-авалайман.
- Ростданми?
- Албатта. Сени ҳеч нима безовта қилмаяптими, болакай?
- Йўқ. Йўқ, бор.
- Борми ё йўқми?
- Бор, бор.
- Қани эшитайликчи, нима муаммолари бор экан?
- Ойим оҳирги пайтларда жуда кўп йиғлаяпти.
- Эътибор берма. Ҳар кимнинг пешонасида ёзилган бу кунлар. Ўтади-кетади.
- Ҳа, лекин...
- Нима "лекин"?
- Мендан хафа бўлмадилармикин, деб қўрқаяпман.
- Телба! Она дегани ҳам ўз боласидан хафа бўладими?! Товба!
*****
- Ало. Бу "тез ёрдам"ми?
- Ҳа. Гапиринг, биз сизни эшитамиз.
- Мен хомиладор эдим. Ёнимда ҳозир ҳеч ким йўқ. Менимча... Менимча... Менимча, вақти келди.
- Яшаш жойингиз манзилини айтинг, биз тезда етиб борамиз.
*****
Бугунги кун...
- Йиғлама. Илтимос, жим ўтиргин. Сени нима қиламан энди? Ахир, ҳеч кимим йўқ бўлса... Жим бўл, бир нафас жимгина ёт. Нима қилсам экан-а?..
- Фариштам, қаердасан?
- Ёнингдаман. Доимо ёнингдаман.
- Фариштам, ойим мени қаерга олиб боряпти? Айтиб қўй, мен бошқа йиғламайман. Энди жим ётаман. Ҳеч қачон, ҳеч қачон ойимни жаҳлларини чиқармайман. Сўз бераман.
- Ойинг ўзини ўнглаб олиши учун унга озроқ вақт керак. Қўрқма, болажоним, қўрқма. Айтдим-ку, мен ҳар доим ёнингдаман, деб. Сени хафа қилдириб қўймайман. Менга ишон!
- Ишонаман сенга, Фариштам.
- Фариштам, ойим мени қўйиб қаерга кетди?
- Ойинг шу яқин атрофда. Ҳозир қайтади.
- Йўқ. Сен алдаяпсан! Ойим мени ташлаб кетди. У қайтмайди энди. Ёлғон, ёлғончи!
- Йиғла, болажоним, йиғла. Янада қаттиқроқ йиғла. Мен ҳозир ойингни олиб келаман. Йиғла... Йиғла...
- Нафиса, нималар қиляпсан? Ўзингни босиб олсангчи. Бўлди қил. Бизга ўхшаган қанчадан-қанча ота-оналар бор. Улар ҳам ҳудди биз каби бола тирноғига зор. Унчалик қизишма, Нафиса. Бўлди қил. Қаерга кетяпсан? Кўчада қор-ку, ҳеч бўлмаганда, оёқ кийимларингни кийиб чиқ. Тўхта!
- Жим. Эшитаяпсизми? Қулоқ солинг. Йиғлоқи чақалоқнинг товуши бу. Эшитаяпсизми? Эшитинг.
- Тўхта, Нафиса. Кўча совуқ... Нима жин урди буни?! Ҳой, сенга нима бўлди? Нима қилмоқчисан?
- Бу мен эмас, Ҳамид-ака. Рост гапиряпман, рост. Мени кимдир қўлимдан тортяпти, ишонинг.
- Бу ким? Наҳотки, ҳеч кими йўқ бўлса?..
- Шунга ўҳшаяпти. Кимдир ёлғиз ўзини ташлаб кетган, шекилли. Қаранг, буни ширинлигини.
- Ўғил бола экан.
- Ҳа, ўғил экан. Қаранг, Ҳамид-ака, қаранг. Жуда чиройли, а? Уйимизга олиб кетсак-чи? Кимдир уни ташлаб кетган бўлса, уни шу аҳволда ёлғиз ўзини қолдириб кетмаймиз-ку?!
- Атрофга қара-чи, ростдан ҳеч ким йўқми? Ҳа майли, уни менга берақол. Қани, юрдик ичкарига бўлмасам, йўқса шамоллаб қоласан.
*****
- Фариштам, доимо ёнингда бўламан, деб мени алдадинг-а?
- Нега энди, шу ерда эдим-ку?
- Сени роса чақирдим, фарёдимга жавоб қайтармадинг...
- Мени афв эт, болажоним. Мен сенинг ойижонингни олиб келдим.
- Фариштам...
- Ҳа, болакай?
- Ойимнинг овозлари бунақа эмасди-ку? Ўзгариб қолдими?
- Буни эсингдан чиқар. Бугундан бошлаб энди мана шу инсонлар сенинг ота-онанг!