Миллатчиларни ёмон кўраман. Жудаям. Азалдан. Билмайман, самарқандлик тожик бўлганим сабаблими, баъзи жойларда миллатчиларга рўбарў бўлишимга тўғри келган ва асабларимни жиловлай олмаган ҳолда уларга қарши чиққанман. Шунга мажбур бўлганман. Бундай инсонлар бор, учраб туради. Уларнинг сони жуда кам, албатта. Шунисига шукр.
Кузатишларимга таянган ҳолда шуни таъкидлашим мумкинки, миллатчилик ғоясини тарғиб қиладиган калтафаҳмлар одатда ўз миллатига жуда меҳрибон бўлишади ҳамда ушбу меҳрга муккасидан берилиб кетиши оқибатида, ўзлари билмаган ҳолда ёмон ишларга ўралашиб қолишади.
Ўз миллатимизни севишимиз, ардоқлашимиз, эъзозлашимиз тахсинга сазовор, аммо бу билан бошқа миллатларга тош отишимиз, ёки уларни камситишимиз зарур, дегани эмас. Биз ўз миллатимизни қанчалик яхши кўрсак, олдимизда турган қарама-қарши миллат вакили ҳам худди бизчалик ўз миллатини севиши табиий, масалан. Уни камситишдан не фойда?!
Айтайлик, ўша инсон ҳам ўз танишлари олдида бизни худди шу тариқа мазах қилди... Хўш, бу бизга қандай таъсир қилади? Жуда оғир ботади, тўғрими?
Бу хиссиётлар барчамизга таниш бўлса керак. Ҳеч бўлмаганда, мусофирликда ишлаб юрган биродарларимиздан сўраб кўринг. Руслардан ўз танининг ранги билан ажралиши туфайли, деярли ҳар кун маҳаллий мелисалар қўлига тушадиганлардан сўранг. Чинакам миллатчи бўлган ёвуз "калбошлар"дан таёқ еган юртдошларимиздан сўранг. Ўшалар айтиб беришсинки, шояд кўзларимиз очилса.
Буни ёзганимнинг боисини тушунолмай ҳалак бўлсангиз керак. Нима сабабдан Темурмалик тўсатдан миллатчилар мавзусини кўтарди, деб ҳайрон бўлганингизни сезиб турибман. Бу ишни бажаришимга мени бир инсон ундади. Шунга мажбур қилди, аниқроғи. У яқин-яқингача дўстларим рўйхатида эди ва мени ўқиб борганини ҳам биламан. Лекин бугун мен уни дўстларим сафидан ўчиришга қарор қилдим. Мени менинг руҳсатимсиз бўлар-бўлмас гуруҳларга қўшгани учун эмас, айнан ўша ерда миллатчилик руҳида чоп этган эълони учун. Бу ишларга қарши жим тура олмадим, зотан, ҳар биримиз шу каби чиркин ишларга кўз юмар эканмиз, касофатга учрашимиз муқаррар.
Юқорида номи сир тутилган собиқ дўстимни айнан қайси иши мени хафа қилгани тўғрисида алоҳида тўхталиб ўтишни истамадим. Кун келиб у ўзини ўнглай олишига, Яратганнинг ўзи унга тўғри йўл кўрсатишига умид боғлаганман.
Тоғай Муроднинг машҳур ибораси бор:
"Миллатчилик — иблислар паноҳ топажак энг сўнгги паноҳ, демак. Миллатчилик — жаҳолат, демак. Миллатчилик — бир халқни бошқа бир халққа нисбатан нафрати, демак. Шу боисдан, жуда кўп фожиалар ана шу миллатчиликдан келиб чиқади."
Миллатчилик охир-оқибат ҳар қандай давлат, жамият ва халқ учун офат келтиради. Қўшни Қирғизистондаги воқеаларни ёдингизга солиб ўтиришим шарт бўлмаса керак. Тўхташ керак. Вақт борида.

Комментариев нет:
Отправить комментарий