9 май куни яқинлашгани сари Фейсбук ижтимоий сайтида турлича постингларни ўқиб боряпман. Мавзу ҳам барчага аён - русларда "Ғалаба куни" деб нишонланадиган байрамни иложи борича оёқ ости қилиб, уларнинг мазкур байрамини топталашга ва қолганларни ҳам бу каби ишларни қайтаришга ундаганча, ўзлари тарғиб этаётган йўлни танлаган инсонларнинг сонини оширишга ҳаракат қилиш. Албатта, ҳар ким ўз фикрига эга, ҳар кимда ўз дунёқараши мавжуд. Бу билан бахслашгим йўқ. Бироқ, баъзи инсонлардан шундай бир мулоҳазасиз фикрларни ўқиб қоламанки, беихтиёр ёқа ушлаб қоламан. Қуйида ҳаммасини бир бошдан тушунтириб беришга ҳаракат қилганман.
Маълумки, юртимизда 9 май байрами мавжуд эмас. Одатда вафот этганлар руҳини шод этишади. Шундай эмасми? Ушбу кунда, яъни 9 май куни иккинчи Жаҳон урушида қатнашганларни хотирлаш билан чекланамиз. Қабристонга бориб ўлганларни зиёрат қилиб келамиз. Бизда бу кун байрамдек ташкиллаштирилмайди. Ҳеч ким шоду-хуррам қиёфада кўчаларни сайр қилмайди. Ўзига "Георгий лентасини" тақиб олмайди. Нега? Менимча, бизнинг меҳр-оқибатли эканлигимиз бу ҳолатга изоҳ бериб ўтса керак. Ҳар гал ушбу санани қарши олганимизда ҳамда миллионлаб ота-боболаримизнинг ўлимига сабабчи бўлган совуқ урушни эслаганимиз ҳамоно беихтиёр кўзларимиз қайғу ва мотамсаро нигоҳларни ўзида мужассам этади. Қўрқинчли хотиралар, қонли йиллар, ваҳший жабр-зулмлар ҳамда зулматли кунлар ёдимизда сақлангани боис юрагимиздаги доғ, битмас-туганмас яралар бағримизни эзади. Шу сабабли, халқимиз бу кунни байрам каби нишонламайди. Чунки Жаҳон уруши ветеранларимизга ҳурматсизлик нишонидек бу! Чунки ўлганлар руҳини тепкилаш билан баробардек бу!
Яқинда бир дўстим яқинлашиб келаётган тарихий санага ўз муносабатини билдириб туриб, "Георгий лентасига" қаттиқ қарши чиқиш қилди. Уни тушунаман ва фикрини юз фоиз қўллаб-қувватлайман. Зеро, юқорида таъкидлаганим, 9 май кунини ўзгача бир кайфият билан қарши олишимиз, яъни фашистлар устидан қозонилган ғалабани нишонлашимиз - Жаҳон уруши вақтида ўз жонини гаровга қўйган ветеранларимизга нисбатан ҳурматсизликдир. Бунинг бошқа бир қатор сабаблари ҳам бор, бироқ бу ҳақда батафсил ёзмоқчи эмасман. Ҳар ҳолда, "Георгий лентаси" тарихини ўзингиз ҳам билсангиз керак...
Бошқа бир дўстим эса, кутилмаганда антиқа чиқиш қилди ва айтиш мумкинки, айнан унинг баъзи фикрларини деб мен оқибатда ушбу баёнотимни ёзишга қарор қилдим. Агарда мен уни тўғри тушунган бўлсам, унинг таъкидлаши бўйича, биз ўз вақтида, яъни СССР даврида РУСЛАРга карам бўлганмиз ҳамда НЕМИСЛАРга қарши мажбуран уруш олиб борган эканмиз. Яъниким, дўстимнинг таъкидлашича, агарда ўшанда руслар эмас, балки немислар ғалаба қозонганида эди, бизнинг бугунги ҳолатимиз, ҳаёт тарзимиз ҳам анча яхшиланган бўлиши мумкин эди. Узр, бу фикрга мутлақо қўшилмайман.
БИРИНЧИДАН
"Рус" ва "немис" термини қўлланилишининг ўзи хато. У пайтда руслар ҳам, немислар ҳам урушнинг келиб чиқарилишига асосий сабабчи бўлишмаган. "Немислар" деганимиз, бу - асли олганда, ёвуз фашист бўлганлигини унутмаслигимиз даркор. "Руслар" эмас, балки бутун бошли қудратли СССР бўлган. Демак, бундан чиқди уруш СССР ва фашистлар мамлакатлари ўртасида юзага чиққан, тўғрими?
Кимлардир бу фикримга қарши чиқиши мумкин, албатта. Эътиборлиси, ўша эълон тагида ёзилган кўплаб изоҳлар ичида менинг изоҳимга қарши чиққанлар топилди ҳам. Эмишки, у пайтда биз Сталин буйруғига бўйсунишга, русларга итоат қилишга мажбур бўлган эканмиз ва агарда қўлимизга қурол олиб душманни отмаганимизда, бизни хоинга чиқариб қаттиқ жазолашлари ҳам мумкин бўлган экан...
Биласизми, бизнинг энг катта хатоимиз ҳам шунда аслида! Бутун тарихимиз давомида бошимизга ёғдирилган фожиали якунлар айнан мана шу омил - миллатни ажратишимиз сабабчи бўлган. Бир юртдошимиз бошига кулфат тушганда, "менга нима?" деб ўзимизни олиб қочишимиз қонимизда бордек, гўё. Ўз вақтида айнан шу камчилигимиз туфайли бизни ўзга юрт босқинчилари бемалол босиб олганликлари тўғрисидаги воқеалар далил-исботлари билан тарихимиз зарварақларига катта харфлар билан ёзилиб қўйилган. Ваҳоланки, бутун Туркистон аҳли бир бўлиб уларга қаршилик кўрсатганида эди, бу мамлакатни ҳеч ким ва ҳеч қачон босиб ололмас эди!
Айтингчи, мамлакатимизга ўзга юртдан босқинчилар бостириб киришса-ю, биз индамай ўтирсак-да, "бу юрт аслида бизники эмас, русларники, ўз муаммоларини ўзлари ҳал қилаверишсин", деб ўтиришимиз тўғри эдими? Шуми сиз ишонишни истаётган ҳақиқатлар? Шуми ўз Ватанига, ўз юртдошларига, қўшниларига, дўстларига, қариндош-уруғларига бўлган муҳаббат? Шуми оқибат? Ахир фашистлар фақатгина русларга эмас, балки СССР давлатига уруш эълон қилгани ҳаммага аён эди-ку?! Тўғри, биз қачонлардир рус империясига мустамлака бўлганмиз ва уларга итоат қилишга мажбур эдик, аммо айни ўша давр, яъни 1940 йилларда биз аллақачон СССР дея номланган катта бир давлат фарзандлари бўлиб яшашга улгурган эдик!
Наҳотки, фашистларга қарши қурол кўтариб чиқмасак? Наҳотки, уларни тўхтатишга ўринмасак? Уруш қўрқинчли бўлади, уруш ёвуз ва беаёвдир. У барча-барчамизни қириб ташлашга ҳам тайёр. Тасаввур қилинг, фашистлар Москвани ҳам босиб олишди... Хўш, кейинчалик улар Туркистон аҳолисини тинч қўйишларига, бизнинг юртимизда қатлиомларни амалга оширмасликларига ишончимиз комилмиди? Қўшниларингиз, қариндош-уруғларингиз шунда тирик қолишармиди, сизнингча?
Менинг фикри-ожизимча, биз русларга карам эдик ва шу сабабли ҳам ўша урушда қатнашдик, деган фикрга боришлик нотўғри. Негаки у даврларда бир миллатни бошқа миллатдан ажратишмаган, ҳамма бир тану бир жон бўлиб яшашган. Айнан таъкидлаганим МИЛЛАТЧИЛИК тушунчаси ёт бўлгани сабабли ҳам мамлакатни рус вакили эмас, балки грузин миллатига мансуб бўлган Иосиф Сталин бошқарган...
ИККИНЧИДАН
Дўстимнинг ёзганларини ўқиб борар эканман, унинг иккинчи Жаҳон урушида СССР устидан фашистлар ғалаба қилганларида, бизнинг бугунги ҳолатимиз яхшиланиши мумкин бўлишига шаъма қилиб ўтганига кўзим тушади. Эълон тагидаги изоҳлар ҳам турлича, тассуротлар хилма-хил. Таассуфки, дўстимнинг ушбу билдирган фикрини маъқуллаганлар ва чиндан ҳам, шунга ишонганлар йўқ эмас экан.
Биз ривожланишдан ортда эканлигимиз, ўсишдан тўхтаётганимизга ҳадеб русларни сабабчи қилиб кўрсатишимиз мантиқан тўғри бўлмаса керак. Халқимизни шу аҳволга солганлар ўзимизнинг раҳбарларимиз эмасми? Ўсишга, ривожланишга, мамлакатни бойитишга, замондан орқада эмас, улар билан ҳамнафас яшашга, керак бўлса бир қадам олдинда юришга интилмаётганлигимиз сабабини ўз вазифаларини бажара олмаётган, ишлашга лаёқати йўқлар, ақли заиф раҳбарларимиздан излаш керак, назаримда. СССР даврида узоқ йиллар давомида русларга карам бўлдик ва шу сабабли ҳам биз анча орқада қолиб кетдик, дейишдан олдин лоақал бир маротаба бўлса ҳам қўшни Қозоғистон яшаш тарзига эътибор қаратинг: улар ҳам биз каби узоқ йиллар давомида "русларга карам" бўлмаганмидилар? Нега улар тобора ривожланиб боришмоқда? Нима сабабдан уларнинг ҳаёт тарзи кундан-кунга яхшиланиб бормоқдаки, асло ортга чекинаётгани йўқ?
Агарда СССР мағлуб бўлиб, фашистлар бизнинг ерларимизга эгалик қилишганларида, биз русларга эмас, немисларга мустамлака бўлиб яшардик ҳамда бугунга келиб Германия давлати ривожланиб кетганидек, бизнинг юртимиз ҳам жадаллик билан ривожланиб кетарди, деган фикрга борганларни ҳам учратдим. Айнан ўша пайтда Гитлернинг ўлими ва фашистлар мамлакати қулаши нафақат СССРга, балки бутун дунёга, шу билан биргаликда Германия аҳолисига ҳам кўп ёрдами тегди. Шунинг учун ҳам, бугунги кунларда НЕМИСлар ривожланишмоқдалар, лекин аслоо ФАШИСТлар эмас. Демак, бу иддао ҳам ўзини оқламаяпти, тўғрими?
Дўстимга бўлган муносабатим бу билан ўзгаргани йўқ, албатта. Мен унинг ёзганларини мунтазам кузатиб бораман ва у ҳам менинг постингларимини кузатиб боришини биламан. Мана шу яқин кунларда унинг ёзганлари менинг фикрим билан бир жойдан чиқмагани табиий, зотан, инсон табиатан ўз дунёқараши билан бир-биридан фарқ қилади ҳамда ҳар ким ўз фикрини тўғри деб ҳисоблайди. Мен уни ҳурмат қилганман ва бундан кейин муносабатим асло ўзгариб қолмайди. Умид қиламанки, ўз навбатида у ҳам менинг ёзганларимни юрагига яқин олмайди.
Эътибор учун ташаккур!

Комментариев нет:
Отправить комментарий